“Мутолаа” лойиҳасининг премиум версиясига тўлиқ обуна бўлиши ташкил этилди
2026-05-22 19:15:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, бугун Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппарати шахсий таркиби “Мутолаа” лойиҳасининг премиум версиясига тўлиқ обуна бўлиши ташкил этилди.
Бу эса ўз навбатида, ҳарбий хизматчи ва хизматчиларнинг бадиий адабиётлар мутолааси учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, шунингдек, энг намунали ва фаол китобхонларни аниқлаш ва муносиб рағбатлантириб боришнинг шаффоф тизимини яратишга хизмат қилади.




