Навоий вилоятида “Қувноқлар ва зукколар – 2026” кўрик-танловининг навбатдаги ҳудудий босқичи ўтказилди
2026-05-22 18:30:00 / Янгиликлар

Бугун, 22-май куни ФВВ тизимидаги ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида Навоий шаҳрида “Қувноқлар ва зукколар – 2026” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ФВБда хизмат қилаётган ёш ҳарбий хизматчилар ҳамда хизматчилар иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра:
🔹 1-ўринни Қорақалпоғистон Республикасининг “Нукус ёшлари” жамоаси;
🔹 2-ўринни Самарқанд вилоятининг “Афросиёб” жамоаси;
🔹 3-ўринни Қашқадарё вилоятининг “Темурбеклар” жамоаси эгаллади.
Якунда ғолиб жамоалар диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.






