ФВВ ҳарбий хизматчиси «Мирзо Улуғбек ворислари» танловининг Республика босқичида ғолибликни кўлга киритди.
2026-05-22 17:35:00 / Янгиликлар
Жорий йил «Мирзо Улуғбек ворислари» Республика танловига бутун Ўзбекистон бўйлаб 208 та туман ва шаҳардан 48 566 мингдан ортиқ ёш рўйхатдан ўтди. Бир нечта саралаш босқичларидан сўнг эса энг кучли ва иқтидорли деб топилган 280 нафар ёш финалга яъни Республика босқичига йўл олди.

Шулар қаторида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўта муҳим тоифаланган ва алоҳида объектларда фавқулодда вазиятлар бошқармаси "ЛУОК" ХК МЧЖ объектларида фавқулодда вазиятлар маркази Бухоро вилоятидаги объектларда фавқулодда вазиятлар бўлими ФВПБ катта инспектори катта лейтенант Мустақимов Шерали Шуҳрат ўғли ҳам иштирок этиб, танловнинг Республика босқичи ғолиби деб топилди.
Ғолиб ва совриндорларга пул мукофоти, эсдалик совғалари ҳамда олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура мутахассисликларига суҳбат асосида қабул қилишга имтиёзлар берилди.


