вилоят ФВБ бошлиғи полковник Х.Садиров ва Ширин шаҳар ёшлари иштирокида "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди.
2026-08-13 10:50:00 / Янгиликлар

Самимий учрашув давомида ёшларни қийнаётган масалалар, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши ҳамда ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида фикр алмашилди.
Шунингдек, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.
Билдирилган ҳар бир фикр эътиборга олиниб, ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чоралар белгилаб олинди.
🔰Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати


