Сирдарё вилояти ФВБ бошлиғи полковник Х.Садиров раҳбарлигида Янгиер шаҳридаги "Наврўзобод" МФЙ ёшлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.
2026-08-06 10:35:00 / Янгиликлар

Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад – ўқувчи-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиш, уларнинг фикр ва таклифларини тинглаш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар соҳасига оид билимларини ошириш ва бу борада тушунтиришлар беришдан иборат бўлди. Тадбир давомида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, келажакда қутқарувчилик касбига қизиқишини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассислар томонидан уларга батафсил жавоблар берилди. Билдирилган таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланди.
🔰Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати





