КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
2026-10-24 09:25:00 / Янгиликлар
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Қарши туман ФВБ инспекторлари “Қаршитумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Бодомзор МФЙдаги 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўргандилар.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда 26–28-октябр кунлари ўтказиладиган қўмондонлик-штаб ўқув машқларига тайёргарлик кўриш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва йўриқномалар берилди.






