ЗИЛЗИЛАГА ТАЙЁРГАРЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2026-10-22 14:55:00 / Янгиликлар
ЗИЛЗИЛАГА ТАЙЁРГАРЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Бугун, 22-октабр куни “Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги” доирасидаги навбатдаги тарғибот тадбирлари Қарши шаҳридаги 31-сонли мактабда ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчиларга махсус видеороликлар намойиш этилиб, зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидалари тушунтирилди ва амалий машғулотлар ўтказилди.










