ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ — ЭЪТИБОРДА
2026-10-04 10:25:00 / Янгиликлар
ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ — ЭЪТИБОРДА
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан вилоят ҳудудидаги барча бозор ва савдо мажмуаларида қутқарув техникаларининг эркин ҳаракатланиши, кириш-чиқиш йўлларининг ҳолати ҳамда сув таъминоти имкониятлари ўрганилмоқда.
Шунингдек, тадбиркорлар ва фуқаролар ўртасида ёнғинларнинг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш ва фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Асосий мақсад — ёнғиннинг олдини олиш, қутқарув техникаларининг ҳодиса жойига тезкор етиб боришини таъминлаш ва ёнғиннинг кенг тарқалишига йўл қўймаслик.










