Фахрийлар кенгаши аъзолари Шаҳрисабз шаҳридаги тарихий обидалар билан танишди
2026-08-21 09:15:00 / Янгиликлар
Фахрийлар кенгаши аъзолари Шаҳрисабз шаҳридаги тарихий обидалар билан танишди
Кеча, 20-август куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармалари Фахрийлар кенгаши аъзолари Шаҳрисабз шаҳридаги тарихий обидаларга саёҳат уюштирди.
Саёҳат давомида фахрийлар Шаҳрисабз шаҳридаги тарихий-маданий мерос масканлари билан яқиндан танишиб, юртимизнинг бой тарихи ва аждодларимиздан қолган бебаҳо мерос ҳақида таассуротлар олди.
Шунингдек, фахрийлар Шаҳрисабз Темурбеклар ҳарбий академик лицейи ўқувчилари билан учрашиб, улар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар, таълим ва тарбия жараёни ҳамда ўқувчиларнинг машғулотлари билан танишди.
Мазкур учрашув фахрийлар ва ёшлар ўртасидаги авлодлар давомийлигини мустаҳкамлаш, ёшларда ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтиришга хизмат қилди.










