🚫 "Сизга нима фарқи бор?.."
2026-07-17 14:55:00 / Янгиликлар
Бугунгидек ёзнинг жазирама кунларида табиийки, ҳаммамиз салқин сув ҳавзалари томон ошиқамиз. Айниқса, болажонларни сувдан чиқариб боʻлмайди.
Бироқ, рухсат этилмаган, чоʻмилиш тақиқланган хавфли ҳудудларда сувга тушиш огʻир фожиаларга сабаб боʻлиши мумкин. Шу боис, жойлардаги ФВБ инспекторлари томонидан тинимсиз рейдлар ва профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Рейдлар давомида афсуски, катта ёшли фуқароларнинг масʼулиятсизлигига тез-тез дуч келинмоқда. Болаларни-ку ёш дейлик, аммо тақиқланган хавфли ҳудудларда сувга шоʻнгʻиб, оʻзларига танбеҳ ва тушунча бермоқчи боʻлган осойишталик посбонларига "Сизга нима фарқи бор?" дея эʼтироз билдираётган катталарга нима дейиш мумкин?
Азиз юртдошлар! Оʻзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қоʻйманг. Огоҳлик ва қоидаларга риоя қилиш — хотиржамлигимиз гаровидир!




