Хавфсизлик биринчи ўринда: Муборак ГҚИЗда "Долзарб 60 кун" тадбирлари қизғин паллада!
2026-07-16 14:30:00 / Янгиликлар
Хавфсизлик биринчи ўринда: Муборак ГҚИЗда "Долзарб 60 кун" тадбирлари қизғин паллада!
Муборак газни қайта ишлаш заводи ҳудудида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги профилактик ишлар янада жадаллаштирилди.
Завод Обектларини муҳофаза қилувчи Фавқулодда вазиятлар бўлими профилактика инспекторлари томонидан корхона тасарруфидаги барча цехларда ишчи-хизматчилар иштирокида махсус тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.



