“Соҳибқурон” болалар оромгоҳида фавқулодда вазиятларга шайлик синовдан ўтказилди
2026-06-01 13:00:00 / Янгиликлар
Кеча, 31-май куни Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъуллари томонидан Яккабоғ туманида жойлашган “Соҳибқурон” болалар оромгоҳида ишчи-хизматчиларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик даражаси синовдан ўтказилди.
Тадбир давомида оромгоҳ ходимларининг фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш, болаларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, ёнғин ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларда тезкор ҳамда мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш бўйича амалий кўникмалари баҳоланди.
Шунингдек, масъуллар томонидан мавжуд ёнғин хавфсизлиги воситалари, эвакуация йўлаклари ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш тартиби кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.










