Ёзги мавсум олдидан оромгоҳларда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда
2026-05-31 12:20:00 / Янгиликлар
Аввал хабар берганимиздек, мавсум олдидан оромгоҳларда ишчи-хизматчиларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини ошириш ҳамда тегишли хизматларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида амалий ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда.
Яккабогʼ туманидаги "Сирли Коинот" болалар оромгоҳида ташкил этилган амалий-тактик машқ давомида фавқулодда вазият содир бўлганда ходимларнинг тезкор ҳаракатланиши, дам олувчиларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, шунингдек, тегишли хизматларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалда синовдан ўтказилди.
Машғулот якунида иштирокчиларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда фавқулодда вазиятларга тайёргарлик даражасини янада ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Мазкур тадбирлар ёзги соғломлаштириш мавсумини хавфсиз ва кўнгилдагидек ўтказишга хизмат қилади.










