ЎҚУВ МАШҚИ
2026-05-16 18:00:00 / Янгиликлар
Бугун 16-май куни Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник М. Остонов раҳбарлигида 25-май — “Сўнгги қўнғироқ” ҳамда 1-июн — Болаларни ҳимоя қилиш куни байрамлари арафасида ҳамкор хизматларнинг шайлигини ошириш мақсадида Қарши шаҳридаги “А.Навоий” номидаги истироҳат боғида ўқув машқи ташкил этилди.
Машғулот давомида ҳамкорликдаги хизматларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартиби амалий жиҳатдан синовдан ўтказилди.
❗️Жараёнда дахлдор хизматлар томонидан электр таъминотидаги узилишлар ёки бошқа сабаблар туфайли аттракционнинг юқори қисмида қолиб кетган фуқароларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, қисқа вақт ичида электр таъминотини тиклаш ҳамда шартли ёнғин оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилган ҳаракатларга баҳо берилди.










