Раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди
2026-05-14 14:35:00 / Янгиликлар
Пайшанба — Ёшлар куни муносабати билан Бошқарма бошлиғи, полковник Ф. Мирзаев иштирокида Қамаши туманидаги 52-мактабда раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.
Учрашув давомида ёшларга ватанпарварлик, касб танлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ҳаёт хавфсизлиги қоидаларига риоя этишнинг аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳамда “Темурбеклар мактаби”да яратилган имкониятлар, таълим жараёнлари ва ёшларга берилаётган эътибор ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир якунида ёшларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, уларни билимли, интилувчан ва Ватанга садоқатли бўлишга чақирилди.




