Мурожаатлар эътибор марказида
2026-05-13 15:15:00 / Янгиликлар
Бугун,13-май куни Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқарма бошлигʻи полковник Ф. Мирзаев томонидан Косон тумани Дўстлик маҳалласида сайёр қабул оʻтказилди.
Ушбу қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар оʻрганилди ҳамда тегишли мутасаддиларга уларни бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, айрим масалалар жойида ҳал этилди.
Сайёр қабул аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилди.







