Яккабоғ туманида “ЭКО БОЗОР ” савдо мажмуасида профилактик тарғибот ишлари олиб борилди
2026-05-12 14:30:00 / Янгиликлар
Яккабоғ туманида Фавқулодда вазиятлар бўлими масъуллари томонидан “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган “Долзарб 30 кун” ойлиги доирасида “ЭКО СИТЙ ПЛАЗА” савдо мажмуасида фаолият юритаётган ходимлар билан кенг кўламли профилактик тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, электр жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиблари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, масъуллар томонидан ходимларга фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда эҳтимолий хавфларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилиб, тарғибот материаллари тарқатилди.







