АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ФВБДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАЙЁРГАРЛИК МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-11-13 15:30:00 / Янгиликлар
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида навбатдаги маънавий-маърифий тайёргарлик машғулоти бўлиб ўтди.

Машғулот давомида «Тиббий маданият. Зарарли одатларга қарши кураш» мавзусида Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази Андижон шаҳар бўлими мудири Ҳ. Маматханов томонидан маъруза қилинди.
Маърузада тиббий маданиятни юксалтириш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, зарарли одатларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири ҳамда уларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида «Тўмарис издошлари» ўртоқлик учрашувида Вазирлик терма жамоаси сафида муносиб иштирок этган ҳарбий хизматчи аёллар тантанали равишда тақдирланди.
Бундай машғулотлар шахсий таркибнинг тиббий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ходимлар ўртасида жамоавийлик ва ўзаро бирдамликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.








