ПАЙШАНБА — ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ КУНИ: РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
2026-11-12 20:15:00 / Янгиликлар
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Хусусан, пайшанба — ёшлар билан ишлаш куни муносабати билан Андижон вилояти ФВБ бошлиғи полковник Ж. Каримов бошчилигида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари, «Жасорат мактаби» тарбияланувчилари ҳамда бошқарма томонидан оталиққа олинган ёшлар иштирокида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.
Очиқ ва самимий мулоқот давомида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, келажакда муносиб касб эгаси бўлиб етишишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.







