МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАЙЁРГАРЛИК МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-10-23 18:25:00 / Янгиликлар
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида шахсий таркибнинг маънавий-маърифий билимларини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда касбий фаолиятга дахлдорлигини мустаҳкамлаш мақсадида навбатдаги машғулот ташкил этилди.

Машғулот «Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалга оширилган ислоҳотлар ва ривожланишнинг янги босқичига кўтарилиши» мавзусига бағишланди.
Тадбир давомида вазирлик тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, соҳада эришилаётган ютуқлар ҳамда тизим фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган устувор вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Бундай машғулотлар ходимларнинг маънавий-руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлаш, хизмат бурчига садоқатини ошириш ва касбий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.








