АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА “КЕКСАЛАР ВА ФАХРИЙЛАР ҲАФТАЛИГИ” ЎТКАЗИЛДИ
2026-10-21 23:15:00 / Янгиликлар

Шундан сўнг бошқарма Фахрийлар кенгаши аъзолари билан учрашув ўтказилиб, фахрийлар билан олиб борилаётган ишлар, уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди ҳамда тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида узоқ йиллар хизмат қилган, истеъфодаги полковник Мўминов Муталибжон Мўминович ҳамда вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида узоқ йиллар фаолият юритган, истеъфодаги подполковник Жўраев Одилжон Абдувоҳидовичнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, ҳолидан хабар олинди. Фахрийларнинг ижтимоий аҳволи ва мавжуд эҳтиёжларига эътибор қаратилиб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Ташриф якунида бошқарманинг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси ҳамда Шаҳарсозлик соҳасида профилактика бўлимлари ёш офицерлари иштирокида семинар машғулотлари ташкил этилди.
Семинар давомида фахрийларнинг бой хизмат тажрибаси, касбий билимлари ва ҳаётий сабоқларини ёш ходимларга етказиш, улар ўртасида устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш, шунингдек, аҳоли ўртасида профилактик ишларни янада кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Фахрийларга эҳтиром — ўтмишга ҳурмат, келажакка ибратдир!








