Ёшлар билан тарғибот-ташвиқот тадбирлари давом этмоқда
2026-10-17 21:35:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 апрелдаги «Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–123-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ФВВ Академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда Андижон вилояти ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида ҳудудларда «Прокурор ва аскарлар» учрашуви доирасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Навбатдаги тарғибот тадбирлари Андижон вилояти Хонобод шаҳрида, Қўрғонтепа ва Булоқбоши туманларидаги ҳарбий қисмларда ўтказилди. Унда муддатли ва шартнома асосида хизмат қилаётган ёшларга ФВВ Академиясига ўқишга кириш тартиби, таълим йўналишлари ҳамда ўқиш учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Академия ҳузуридаги Қутқарувчиларни тайёрлаш техникуми, ФВВ Шаҳрисабз «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи, Магистратура факультети, бакалавриат ва 2+2 таълим йўналишлари ҳақида тушунтиришлар берилиб, ўқувчиларнинг қизиқишлари юзасидан саволларига жавоб қайтарилди.
Мазкур тадбирлар ёшларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги касбларга йўналтириш, уларнинг мазкур йўналишдаги таълим имкониятлари ҳақидаги билимларини кенгайтириш ҳамда келгусида малакали мутахассислар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.







