ХАЛҚАРО ТАБИИЙ ОФАТЛАР ХАВФИНИ КАМАЙТИРИШ КУНИ
2026-10-14 17:55:00 / Янгиликлар
Андижон давлат техника институтининг Механика ва кимё муҳандислиги факультетида Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни муносабати билан факультет декан ўринбосари бошчилигида соҳа мутахассислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида табиий офатларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятларда хавфсиз ҳаракат қилиш, фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза этиш масалалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, талабаларга фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Унутманг: фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ва тўғри ҳаракатланиш — инсон ҳаётини асрашнинг муҳим омилидир!




