ЁШЛАР УЧУН МУҲИМ ИМКОНИЯТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
2026-10-08 19:30:00 / Янгиликлар

Тадбирни институтнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Дониёрбек Саримсақов очиб берди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси Рекрутмент бўлими бошлиғи полковник Умиджон Юсубекович Ҳамдамов ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув маркази раҳбари подполковник Муҳаммадамин Усмонов иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 апрелдаги ПҚ-123-сон қарори асосида Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимидаги янгиликлар, Академияга ўқишга қабул жараёнлари ҳамда ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, талабаларга:
-
2+2 таълим шакли;
-
Қутқарувчилик касбига тайёрлаш техникуми;
-
“Шаҳрисабз” Темурбеклар мактаби;
-
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг бакалавриат таълим йўналишлари;
-
ўқишга кириш тартиби ва яратилган шарт-шароитлар ҳақида тушунчалар берилди.
Учрашув якунида талабалар мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, зарур маълумотларга эга бўлдилар.
Тадбир давомида “Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими” бошлиғи Иброҳимжон Солиев томонидан талабаларга санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш, ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилиш ҳамда кундалик ҳаётда хавфсизлик чораларига эътибор қаратиш бўйича тавсиялар берилди.
Пайшанба — Ёшлар куни доирасидаги бундай учрашувлар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни касбга йўналтириш ва келажакдаги фаолияти учун муҳим имкониятлар ҳақида хабардорлигини оширишга хизмат қилади.








