АНДИЖОНДА ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-06-10 12:05:00 / Янгиликлар
Хўжаобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида жойлашган болалар соғломлаштириш оромгоҳида ишчи-хизматчилар ҳамда болалар иштирокида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида ёзги мавсумда сув ҳавзаларида хавфсиз ҳаракатланиш, чўмилиш қоидаларига қатъий риоя этиш, чўкиш билан боғлиқ нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш ҳамда тезкор хизматларни чақириш тартиби бўйича амалий тавсиялар етказилди.
Ҳаёт хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш — ҳар биримизнинг муҳим вазифамиздир.








