АНДИЖОНДА ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДАГИ СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-06-06 15:45:00 / Янгиликлар

Мусобақада оромгоҳдаги гуруҳлар ўзаро беллашиб, жамоавий ҳамжиҳатлик, куч-ғайрат ва чаққонлик борасида ўз имкониятларини намоён этдилар. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда иштирокчилар ғалаба учун астойдил кураш олиб бордилар.
Бундай спорт тадбирлари ёш авлодни соғлом турмуш тарзига йўналтириш, уларда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, жамоада ишлаш кўникмаларини шакллантириш билан бир қаторда, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш кўникмаларини ривожлантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Тадбир давомида болаларга ўзаро ёрдам, интизом ва хавфсизлик қоидаларига риоя этиш бўйича ҳам тушунтиришлар берилди.
Ёшлар – Ватан таянчи, уларнинг соғлом ва ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши эса барчамизнинг устувор вазифамиздир.






