Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи полковник Б.Эгамназаров томонидан Андижон туманида жойлашган “Боғишамол” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ёзги мавсум олдидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
2026-05-30 12:35:00 / Янгиликлар
Ўрганиш давомида оромгоҳ ҳудудида болаларнинг хавфсиз ва мазмунли дам олишини таъминлаш мақсадида ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, эвакуация йўлаклари ҳолати, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг мавжудлиги ҳамда муҳандислик-коммуникация тизимларининг созлиги атрофлича кўздан кечирилди.

Шунингдек, масъул ходимларга фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш тартиби, болаларни тезкор эвакуация қилиш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш ҳамда профилактик тадбирларни мунтазам ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Таъкидланганидек, ёзги соғломлаштириш мавсумида болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шу боис барча оромгоҳларда хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя этилиши устидан назорат ишлари давом эттирилмоқда.







