Андижонда ҳарбий хизматчилар фарзандларига имтиёзли тавсияномалар топширилди
2026-05-16 10:20:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари полковник Х.Сотиев, Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи полковник Б.Эгамназаров, Андижон ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбарлари иштирокида вазирлик тизимида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига Республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномалар тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида ёшларга келажакда Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшадиган етук мутахассис бўлиб етишиш, билим ва салоҳиятларини янада ошириш бўйича эзгу тилаклар билдирилди.
Мазкур эътибор ва ғамхўрлик ҳарбий хизматчилар оилаларини қўллаб-қувватлаш, ёшларни илм-фанга рағбатлантириш ҳамда уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда.








