Андижонда раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
2026-05-16 10:15:00 / Янгиликлар
Андижон давлат университетида Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари полковник Сотиев Хуршид Тўлқинбоевич ҳамда бошқарма бошлиғи полковник Эгамназаров Бунёджон Соҳибназаровичлар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.

Мазкур учрашувда университет талабалари, ёшлар етакчилари фаол иштирок этди. Тадбир давомида мамлакатимизда ёшларга қаратилaётган эътибор, уларнинг билим ва салоҳиятини ошириш, касб-ҳунар эгаллаши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил сўз юритилди.
Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Мутасаддилар томонидан ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича фикр ва тавсиялар билдирилди.
Тадбир якунида ёшлар бундай учрашувлар уларнинг келажакдаги фаолияти ва ҳаётий қарашларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.








