Андижонда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига бағишланган муҳим йиғилиш ўтказилди
2026-05-16 10:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ММ ва ТИБ масъул офицери подполковник Н.Аманов ҳамда Андижон ҳарбий прокурори адлия полковниги И.Маматқуловлар томонидан Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шахсий таркиби иштирокида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан муҳим йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда бошқарма шахсий таркиби бошқарма мажлислар залида, шаҳар ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими шахсий таркиби эса "ZOOM" платформаси орқали масофадан иштирок этди.
Тадбир давомида коррупцияни олдини олиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, давлат инспекторлари томонидан ўтказилаётган текширувларни қонуний тарзда амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва шахсий таркиб ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Йиғилиш якунида масъулларга аниқ вазифалар юклатилиб, профилактика ишларини янада кучайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.








