“Бурч, жасорат, матонат” — авлодларни бирлаштирган қадриятлар
2026-05-06 17:50:00 / Янгиликлар
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан 9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан вазирлик тизимида узоқ йиллар муносиб хизмат қилган истеъфодаги полковник Раҳимжон Ҳолмирзайев ҳолидан хабар олинди.

Ташриф давомида тиббиёт ходимлари ҳам жалб этилиб, унинг соғлиги кўрикдан ўтказилди ҳамда зарур тавсиялар берилди. Шунингдек, хизматлари эътироф этилиб, чуқур ҳурмат ва эҳтиром билдирилди. Фидокор инсонлар доимо эъзозда!








