Андижонда “Ғалла–2026” мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда
2026-05-06 17:50:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбир давомида ғалла ўриш комбайнлари техник ҳолати батафсил кўздан кечирилди. Жумладан, техникаларнинг ёнғин хавфсизлиги талаблари, ёнилғи тизимларининг созлиги, электр жиҳозларининг ҳолати, ўт ўчириш воситалари билан жиҳозланганлиги ҳамда механизаторларнинг хавфсизлик қоидаларига риоя этиши алоҳида эътибор марказида бўлди.
Мутасадди ташкилотлар томонидан комбайн ҳайдовчилари ва масъул шахсларга ёнғинларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, техникалардан фойдаланишда белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш юзасидан зарур тавсиялар берилди. Шунингдек, далаларда ишлаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар натижасида аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
“Ғалла–2026” мавсумини беталофат ўтказиш, ҳосилни талафотсиз йиғиб олиш ҳамда ёнғин ва бошқа фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш — бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.






