Туман ҳокими «Долзарб 40 кунлик» доирасида «Жалоер» ва «Калдушон» маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борди
2026-08-22 13:25:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
Туман ҳокими «Долзарб 40 кунлик» доирасида «Жалоер» ва «Калдушон» маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борди

Туман ҳокими «Долзарб 40 кунлик» доирасида «Жалоер» ва «Калдушон» маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борди
Туманимизда ободонлаштириш ва ҳудудларни тартибга келтириш бўйича олиб борилаётган ишлар қатъий назоратда. Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «маҳалла еттилиги» вакиллари билан биргаликда аҳоли билан юзма-юз учрашилди.
Ўрганиш давомида нималарга эътибор қаратилди?
- Ободонлаштириш: Зарурий инфратузилма билан таъминлаш, тадбиркорликка қулай шароит яратиш;
- Ҳудудни кўкаламзорлаштириш, ички йўллар ва ижтимоий инфратузилма обектларининг ҳолати танқидий таҳлил қилинди.
Аҳоли бандлиги: Ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари билан танишилиб, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.
