🎓 Келажак эгалари эътиборда: Сектор раҳбарлари битирувчи ёшлар билан учрашди
2026-06-11 10:00:00 / Янгиликлар

Туманимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касб танлашига кўмаклашиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида туман сектор раҳбарлари — туман ҳокими, туман прокурори ҳамда туман ИИБ бошлиғи иштирокида битирувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида раҳбарлар ёшларнинг келгуси режалари билан қизиқиб, уларга ҳаётда ўз ўринларини топишлари бўйича зарур тавсияларни бердилар.
Спорт — соғлом ҳаёт гарови!
Тадбир доирасида спортнинг каноэда эшкак эшиш тури бўйича ўтказилган мусобақада юқори натижаларни қайд этган ва фахрли ўринларни эгаллаган ғолиб ёшлар алоҳида эътироф этилди.
Мусобақа совриндорларига туман сектор раҳбарлари томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди. Бу каби рағбат ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада оширишга ва янги зафарларга ундаши шубҳасиз.
Ёшларимизнинг илм-фан ва спорт йўлидаги интилишлари доимо диққат марказида!
