🎈 Фурқат туманида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди
2026-04-22 18:10:00 / Пресс-релизлар
🎈 Фурқат туманида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди
1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Фурқат туманида болажонлар учун байрам тадбирлари ташкил этилди.
Ардахшон маҳалласидаги “Тарона” тантаналар саройида ўтказилган байрам тадбирида туман ҳокими Э.Асронқулов иштирок этиб, болаларни самимий қутлади ҳамда уларга эзгу тилакларини билдирди.
Туман ҳокими ўз сўзида мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топиши, сифатли таълим ва тарбия олиши, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун кенг имкониятлар яратилаётганини таъкидлади. Шунингдек, болаларнинг бахтли келажаги, уларнинг орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳар биримиз учун муҳим вазифа эканини қайд этди.
Тадбирда Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши раиси Р.Мелиқўзиев, Кенгаш котибияти раҳбарияти, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
Байрам дастури доирасида болалар учун маданий чиқишлар, куй-қўшиқлар ва кўнгилочар дастурлар намойиш этилди. “Султон Саховат” гуруҳи ташаббуси билан болажонларга турли совғалар, ширинликлар ҳамда дастурхон ноз-неъматлари улашилиб, уларнинг қувончига қувонч қўшилди.
Тадбир давомида юзлаб болажонларнинг чеҳрасидаги табассум ва шодлик байрамнинг энг ёрқин ифодаси бўлди. Бу каби тадбирлар ёш авлодга бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг амалий ифодаси сифатида аҳамият касб этмоқда.
Фурқат тумани ҳокимлиги барча болажонларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан муборакбод этиб, уларга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, илм-фан ва спорт соҳаларида улкан муваффақиятлар тилайди.








