Фарғона туманида аҳоли ва маҳалла тизими ходимларининг жисмоний тайёргарлик даражаси синовдан ўтказилди
2025-10-09 13:30:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани 1-сон спорт мактабида 1- ва 2-сон спорт мактаблари ходимлари томонидан тумандаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи 30 ёшдан 70 ёшгача ва ундан катта ёшдаги аҳоли ҳамда маҳалла тизими ходимларининг “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари ўтказилди.
Мазкур тадбир соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ва аҳолининг спорт билан мунтазам шуғулланишини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.
Синовлар давомида иштирокчилар югуриш, турникда тортилиш, бел эгиш, қўлни букиб ёзиш каби машқларни бажариш орқали ўзларининг жисмоний тайёргарлик даражасини намойиш этдилар.
Тадбир якунунда синовларда фаол қатнашган фуқароларга соғлом турмуш тарзини доимий равишда ҳаёт мезонига айлантириш, жисмоний фаолликни ошириш ва спортни кундалик фаолиятга татбиқ этиш бўйича тавсиялар берилди.









