Фарғона туманида соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи тадбир ўтказилди
2025-10-09 12:30:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани 1-сон спорт мактаби ҳудудидаги “Ёшларобод” марказий ўйингоҳида туман Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари иштирокида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” лойиҳаси доирасида оммавий соғломлаштириш тадбири ташкил этилди.
Мазкур лойиҳа аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом ҳаёт маданиятини шакллантиришга қаратилган. Тадбир давомида иштирокчилар белгиланган масофани пиёда босиб ўтиш орқали соғлом ҳаёт сари амалий қадам ташладилар.
Лойиҳа доирасида ўтказилган бундай тадбирлар жамиятда жисмоний фаолликни ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом авлодни тарбиялаш йўлидаги муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади.






