“Долзарб 20 кунлик” тезкор профилактик тадбирлари самарали ўтмоқда
2025-10-08 18:20:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида “Долзарб 20 кунлик” тезкор профилактик тадбирлари доирасида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, туман ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги ва пробация хизматлари назоратида турган шахслар билан бўлим бошлиғи ҳамда унинг ўринбосарлари иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Ушбу учрашувларда назоратдаги шахсларнинг қонунбузарлик йўлига кириб қолмасликлари, соғлом турмуш тарзига амал қилишлари ҳамда жамиятда муносиб ўрин топишлари учун амалий маслаҳатлар берилди.
Та’кидлаш жоизки, бундай профилактик тадбирлар ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамиятда тинчлик-осойишталикни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.




