"Ёнғиндан огоҳлик" ойлиги доирасида “Водий Мега Авто” бозорида профилактик тадбирлар ўтказилди
2025-10-08 08:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудидаги “Водий Мега Авто” МЧЖ автомашина бозорида “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий акцияси доирасида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Тадбир давомида бозор ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда аҳолини огоҳликка чақириш мақсадида бир қатор амалий ишлар амалга оширилди. Хусусан, бозордаги тўсиб қўйилган ички йўллар ёнғин хавфсизлиги техникалари эркин ҳаракатланиши учун очилди, ис газидан захарланишнинг олдини олишга оид эслатма ва варақалар тарқатилди. Шунингдек, бозор ҳудудидаги ошхоналарда фойдаланилаётган маиший газ баллонлар хавфсизлик талабларига мувофиқ бозор ҳудудидан олиб чиқилди. Мазкур ишлар орқали ёнғин хавфсизлиги маданиятини ошириш, тадбиркорлар ва фуқароларда огоҳликни кучайтириш мақсад қилинган.







