Шоҳимардонда сайёр қабул ўтказилди
2025-10-05 12:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани, "Шоҳимардон" маҳалла фуқаролар йиғини биносида Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи З.Акрамов томонидан сайёр қабул ўтказилди. Тадбир давомида фуқароларнинг пенсия таъминоти, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларга оид мурожаатлари тингланди. Шунингдек, айрим масалалар жойида ҳал этилди, ечими вақт талаб этувчи мурожаатлар назоратга олинди. Сайёр қабул жараёнида аҳолига амалдаги қонунчилик талаблари, пенсия ва нафақа тайинлаш тартиблари бўйича тушунтиришлар берилди. Фуқароларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва ҳал этишда масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ишлаш муҳимлиги таъкидланди.




