Фарғона туманида доимий комиссиялар йиғилиши бўлиб ўтди
2025-10-05 08:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузуридаги доимий комиссиялар йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда ҳудуд тараққиёти ва аҳолининг ижтимоий турмуш даражасини оширишга қаратилган қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди. Кун тартибидаги масалалар орасида Президент фармон ва қарорларининг ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва лимитларга риоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёшлар билан ишлаш, ички йўлларни ободонлаштириш каби йўналишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш масаласи ҳам муҳокама этилди. Мазкур масала бўйича навбатдаги йиғилишда алоҳида кўриб чиқиш белгиланди. Йиғилиш якунида навбатдаги сессия кун тартибига киритиладиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиниб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.



