Фарғонада электр, газ, сув ва иссиқлик билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар кўриги ўтказилди.
2025-10-03 19:20:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбирда тегишли ташкилотлар ва мутасадди хизматлар иштирок этиб, куз-қиш мавсумида барқарор ишлашни таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан куч ва воситаларнинг тайёргарлик даражаси амалий мисоллар орқали намойиш этилди. Кўргазмали саф кўриги давомида электр ва газ тармоқларида юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш, иссиқлик ва ичимлик суви таъминотидаги узилишларга зудлик билан жавоб қайтариш бўйича мавжуд захира воситалар ҳамда ходимларнинг ҳаракатлари иштирокчиларга кўрсатиб берилди. Мутаҳассисларнинг таъкидлашича, бундай тадбирлар аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларининг узлуксиз фаолиятини йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.









