Фарғона туманида “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги ишлар назорат қилинди
2025-10-03 17:15:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани прокуратураси томонидан Фарғона тумани ҳокимлиги ҳамда туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими билан ҳамкорликда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Назорат тадбирлари давомида лойиҳа доирасида олиб борилаётган кўчат экиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, уларни парвариш қилиш, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ижроси кўздан кечирилди. Мазкур ташаббус нафақат экологик барқарорликни таъминлаш, балки аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш ва ҳудудда соғлом экологик муҳит яратишга хизмат қилиши таъкидланди.


