Фарғона туманида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2025-10-02 10:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокимлигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Абдурахимов иштирокида навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди. Қабул давомида фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, даволаниш, моддий ёрдам, контракт тўлови учун субсидия ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби масалалар бўйича мурожаатлар билдирилди. Мазкур мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олиниб, ижросини таъминлаш учун масъул ташкилотларга йўналтирилди.


