Фарғона туманида коррупцияга қарши кураш мавзусида давра суҳбати ўтказилди
2025-09-27 12:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокимлиги биносида коррупцияга қарши курашиш мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги масъуллари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Зиёдбек Юнусов сўзга чиқиб, коррупция фақат ҳуқуқбузарлик эмас, балки давлатнинг барқарор ривожланишига тўсиқ бўладиган жиддий таҳдид эканини таъкидлади.
Ҳақиқатдан ҳам коррупция давлат органларига бўлган ишончни сусайтиради, иқтисодий ўсишни секинлаштиради ҳамда жамиятда адолат принциплари бузилишига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигига ва келажакка бўлган ишончига салбий таъсир кўрсатади.






