26-СЕНТЯБР — ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ!
2025-09-26 13:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
Ҳар қандай давр ва замонда давлат мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва миллий манфаатларини ҳимоя қилишда махсус хизматларнинг ўрни беқиёс бўлиб келган.
Хусусан, сарҳадларимиз дахлсизлигини қўриқлаш, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш — Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг энг олий ва шарафли бурчи ҳисобланади.
Бугунги мураккаб геосиёсий жараёнлар ва таҳликали шароитларда Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи хавфсизлигини мустаҳкамлаш, халқаро майдонда юртимиз манфаатларини ҳимоя қилишда Давлат хавфсизлик хизмати органлари салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.
Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2021-йилдан бошлаб 26-сентябр куни “Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни” этиб белгиланган ва юртимизда муносиб тарзда нишонлаб келинмоқда.
Ана шу қутлуғ сана муносабати билан Фарғона тумани ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик номидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини касб байрами билан самимий табриклаймиз.
Юрт тинчлиги ва миллий манфаатларни ҳимоя этишдек шарафли фаолиятингизда куч-ғайрат, бардавом муваффақиятлар тилаймиз.
Доимо соғлик, фаровонлик ва оилавий бахт сизларга ёр бўлсин!
Хамидулло Иномов
Фарғона тумани ҳокими
