Фарғона туманида “Жасорат синфи” ўқувчилари тантанали ваъда берди
2025-09-25 17:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 30-июндаги “Жасорат мактабларига ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, Фарғона туманидaги 19-умумий ўрта таълим мактабида “Жасорат синфи” ташкил этилган.
Бугун тумандаги Хотира xiyобонида мазкур синф ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш маросими бўлиб ўтди. Маросимда ёшлар Ватан ва халқ олдидаги садоқатини, юрт равнақи йўлида фидойилик билан хизмат қилишга тайёр эканликларини намоён этдилар.
“Жасорат синфи” ўқувчилари учун бу маросим — нафақат юксак масъулият, балки улкан ишонч ифодасидир. Синф фаолияти ёшларни ватaнпарварлик, интизом, масъулият ва садоқат руҳида тарбиялаш, келажакда мард ва фидойи авлодни шакллантириш йўлида муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.




