Фарғона туманида камбағалликни қисқартириш ва таълимдаги қамровни ошириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди
2025-09-25 12:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-сентябрдаги 330-сонли Қарори — “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор ижроси доирасида Фарғона туманида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида таълим олаётган, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар фарзандларини “Kelajak.uzedu.uz” платформаси орқали турли тўгаракларга жалб қилиш тизими йўлга қўйилди.
Шунингдек, бўлим ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мактабларда ва ўқув марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни турли йўналишлардаги тўгаракларга кенг қамраб олиш, уларнинг қизиқишларини ривожлантириш ва келажак касб-ҳунарига йўналтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ташаббус ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга, уларни ижодкорлик, спорт ва илм-фан йўналишларида ривожлантиришга, энг асосийси эса ижтимоий тенглик ва фаровонликни таъминлашга хизмат қилмоқда.





