Фарғона туманида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди
2025-09-25 10:05:00 / Янгиликлар

Фарғона туманидaги 4-умумий ўрта таълим мактабида “Ватан муқаддас, унга хизмат қилиш шарафли бурч” шиори остида мазмунли учрашув бўлиб ўтди. Тадбир туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда 9229-ҳарбий қисм ҳамкорлигида ташкил этилди.
Учрашувга фахрий ва фидойи устозлар, нафақадаги ҳарбийлар, шунингдек, тумандики ҳарбий қисм офицерлари таклиф этилди.
Тадбир давомида соҳа мутасаддилари ўқувчиларга ҳарбийлар ҳаёти, фахрий устозларнинг машаққатли меҳнат фаолияти ва Ватан олдидаги хизматлари ҳақида сўзлаб беришди.
Мазкур учрашув ўқувчиларда ватaнпарварлик руҳини кучайтириш, юртга садоқат ва масъулият ҳиссини ошириш мақсадида ўтказилди. Тадбир барчада катта таассурот қолдириб, ёшларга ҳаётий сабоқ ва руҳий кўтаринкилик улашди.







