Расмий муносабат: Ёрдон қишлоғидаги газ қувурлари бўйича
2025-07-18 20:35:00 / Расмий муносабатлар

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғона туманига қарашли Йўрдон қишлоғидаги газ қувурлари демонтаж қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагиларни расмий равишда маълум қиламиз:
Бугунги кунда мазкур қишлоқлар тўлиқ суюлтирилган газга мослаштирилган бўлиб, 30–35 кун оралиғида барқарор таъминлаб келинмоқда. Ушбу тизимга мослаштирилган хонадонлар сони 1469 тани ташкил қилади.
2025-йилги режага асосан, фойдаланишда бўлмаган газ қувурларининг 10,7 км қисми демонтаж қилиниши кўзда тутилган ва мазкур лойиҳа Фарғона тумани ҳокими томонидан тасдиқланган. Ушбу тартиб асосида айни вақтда “Фарғонатумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан Йўрдон қишлоғига тортиilgan d-159 ммли газ қувурининг 1000 п/м қисми демонтаж қилинмоқда.
Демонтаж қилинаётган газ қувурлари туман ҳудудидаги ер ости газ тармоқларини таъмирлаш ва янгилашда фойдаланилади. Барча ишлар “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали билан келишилган ҳолда амалга оширилмоқда.
